01/05/2022
БАЙРАМ ТАБРИГИ
Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, Аллоҳу акбар, ва лиллаҳил ҳамд.
Қадрли муслим ва муслималар!
Kitobchi UZ жамоаси барчангизни Рамазон Ҳайит айёми билан муборакбод этади. Ушбу қутлуғ кунда барчангизга мустаҳкам соғлик ва саломатлик, хонадонингизга қут-барака ва бахт-саодат ёр бўлишини тилайди.
Аллоҳнинг раҳмати ва баракоти ёғилиб турган ушбу дамда, қалбимиз юмшаб, ихлосимиз ортиб турган лаҳзаларда дуо қилайлик: Парвардигоро, бугунги байрамни барча мўъмин-мусулмонлар қатори бизларга ҳам хайрли ва барокатли қил, инсониятнинг бошига келган балони тезроқ даф эт, мусулмонларга, юртимизга берган синовларингни Ўзинг тезроқ кўтар... Кексаларга, гўдакларга, ожиз бандаларинг ҳолига раҳм қил... Мазлумларга нажот бер...
Жумла аҳли иймон каби халқимизни, жонажон Ватанимизни офату кулфатлардан, балою қазолардан Ўзинг паноҳингда сақла...
Азиз юртдошлар, дуолармиз мустажоб, муродларимиз ҳосил ва Рамазон ҳайити барчамизга муборак бўлсин!
Каналга обуна бўлиш👇
https://t.me/kitobchiuz