12/05/2026
BMB ZA’FARON МАҲСУЛОТЛАРИ “MONGOLIA–UZBEKISTAN SME'S ROAD SHOW - 2026” КЎРГАЗМАСИДА ТАҚДИМ ЭТИЛДИ
Жорий йилнинг 11 май куни Тошкент шаҳрида икки мамлакат ишбилармонларини бирлаштирган “Mongolia–Uzbekistan SMES Road Show - 2026” кўргазмаси бўлиб ўтди.
Ўзбекистон ва Мўғулистоннинг 200 дан ортиқ бизнес вакиллари иштирок этган мазкур тадбир иқтисодий алоқаларни янги босқичга олиб чиқишда муҳим мулоқот майдони бўлиб хизмат қилди.
Кўргазмада АҚШнинг USDA ORGANIC ва FDA халқаро сертификатларига эга бўлган BMB Za’faron бренди остидаги экспортбоп маҳсулотлар ҳам намойиш этилди.
Тадбир қатнашчилари ва хорижий меҳмонларда миллий заъфаронимизнинг ўзига хос шифобахш хусусиятлари ҳамда унинг халқаро бозордаги рақобатбардошлиги катта қизиқиш уйғотди.
B2B ва G2B форматидаги музокараларга бой ўтган ушбу кўргазма “Made in Uzbekistan” брендининг ташқи бозорлардаги мавқеини мустаҳкамлаш ва мамлакатимизнинг экспорт салоҳиятини намойиш этиш йўлидаги навбатдаги муваффақиятли қадам бўлди.