06/08/2022
‼️ Ашуро кунининг рўзасини тутишни унутманг!
Эртага, 8 август душанба куни Муҳаррам ойининг 10-куни – Ашуро кунидир.
☪️ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ашуро кунининг рўзаси – Аллоҳдан умид қиламанки – бир йил олдинги гуноҳларга каффорат бўлади”, деганлар (Имом Муслим ривояти).
❇️ Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни Ашуро куни рўзасини Рамазон ойи рўзасини кутиб соғингандек, бошқа кун ва ой рўзасини кутганларини кўрмадим” (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).
📌 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ашуро куни рўзасини тутиб, одамларни ҳам бу куннинг рўзасини тутишга буюрганларида, саҳобалар: “Ё, Расулуллоҳ! Бу кун яҳудий ва насронийлар улуғлайдиган кун-ку!” дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ хоҳласа келаси йил тўққизинчи куни ҳам тутамиз”, дедилар. Аммо, келаси йил келмасидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этдилар (Имом Муслим ривояти).
🕌 Уламоларимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ниятларига эътиборан, Ашуро кунига қўшиб бир кун олдинги ёки бир кун кейинги кунда ҳам рўза тутмоқ афзал дейдилар.
⏰ Оғиз ёпиш ва очиш вақти (Тошкент вақти билан):
🗓 10 Муҳаррам - 8 август - душанба
⏱ Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:56
⏱ Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 19:33
🤲 Нияти: Холис Аллоҳ учун нафл рўза тутишни ният қилдим.
‼️ Ғафлатда қолманг! Ашуро куни рўзасини тутишни ўтказиб юборманг!
🔄 Яқинларингизга ҳам эслатинг. Эҳтимол Сиз уларнинг рўза тутишига сабабчи бўларсиз.
✍️ Даврон НУРМУҲАММАД
‼️ Яқинларингизга ҳам эслатишни унутманг