28/11/2019
Янги йилни қандай кутамиз? ❄️❄️❄️🎄🎄🎄🎊🎉🎈🎁🧸🎏6-10 декабрь
Олдиниги мақолаларимиздан бирида Янги йилни қандай кутиш ҳақида биринчи 5 кунни назарда тутган эдик.
Бугун давом этамиз.💥💥
Уйлар тозаланган, арча безатилган.🎄🎄 Бўлдида, яна нима керак дегувчилар учун бир қанча қизиқарли нарсаларни тайёрлаб қўя қолдик. Чунки янги йил оилавий байрам. 👨👩👧👦👨👩👦👦👨👩👧👧Уни ҳамма билан бирга бир ой нишонлашга нима етсин? 🎉🎈
6 декабрь
Шу бугун Янги йил томошалариига чипталарни қўлга киритинг. Агар бундай имкон бўлмаса, ҳеч бўлмаса олдиндан Қорбобо ва қорқизга буюртма бериб қўйинг.🎅🤶 Агар бунга ҳам имкон бўлмаса, болаларни арчага олиб бориш режасини тузиб қўйинг. 🎄Ва албатта бу учун уларга ўз қўллари билан маска тайёрлаш учун имкон яратинг. 🦸♂️🦹♂️🦸♀️Энг бўлмаганда, болаларга уйда томоша тайёрлаш ҳам мумкин. Бунинг учун яхши сценарий топиб уни болаларга тақсимлаб беришдир.
7 декабрь Бугун арчадаги ўйинчоқларга қўшимча яна бир ўйинчоқ ясаймиз. Бу ўйинчоқ орзу ва ният ўйинчоғи бўлсин. Болалар нимани орзу қилишса, ўшани ясаб илиб қўйишсин.❄️☃️⌚️🎉🎊🎀🧸🎈🔑💌✂️
8 декабрь
Бугун Конституция куни.
Болалар билан озгина ватан ҳақида гурунглашадиган пайт. Ахир бундай имконият ҳамиша ҳам бўлавермайди. Болалар билан Конституция байрамини ўтказиш мумкин. Арчанинг ёнида жуда ажойиб байрам бўлади. Янги йил байрамига тайёргарлик ҳам.🎊🎉
9 декабрь
Бугун оилавий Янги йил фильмларини кўришга бағишлаймиз. "Биттаси уйда", "Миттивойнинг саргузаштлари", "Малика ва Махлуқ" каби фильмлар болаларнинг жону дили. Фильмни шунчаки кўрмасдан фильмга боғлиқ бирор топшириқ бериб қўйсангиз, болалар янаям қизиқиш билан кино томоша қилишади. 🖥💻🧐🤩
10 декабрь
Бугун Сиз учун алоҳида кун.Болалар совғасини тайёрлаб қўйиш керак. Бунинг учун https://snegovik.uz/ сайтига кириб буюртма беришингиз ҳам мумкин. Муҳими болалар учун совғалардан кўнглингиз тўқ бўлсин.🧺🧸🖼🛒🎁🎈🎀🎊🎉🔦✈️🚓🚲🎸🎹♟🎯
Декабрь байрамга оз ва саноқли кунлар қоладиган пайт. Уни оилангиз даврасида ўтказсангиз болаларингиз буни ҳеч қачон унутмайди. 😀😍🥰🤩