10/03/2022
#ХАРАМАЙН СОҒИНЧИ...
Сизни хам юрагингиз сиқиляптими?
Бўғзингизга нимадир тиқиляптими?
Қалбингиз чокидан сўкиляптими?
Хамсафар,кўздан ёш тўкиляптими?
Равзага кирганда қадам-бақадам,
Саломга навбатда,тумонат одам,
Ортиздан полислар туртиганда хам,
Хамсафар,кўздан ёш тўкиляптими?
Ухлабмиз "оёқ-бел толиб кетди" деб,
Намоз вақти "Швед столи"дан еб,
Юрибмиз эх, ясаниб ўзга бериб зеб,
Хамсафар,кўздан ёш тўкиляптими?
Опа-сингиллар қон Равзада йиғлар,
"Нега киролмаймиз?" деб юракни тиғлар,
"Зангори гумбаз"га қўлни тўғирлар,
Хамсафар,кўздан ёш тўкиляптими?
Оёқ остидайкан Сиддиқнинг уйи,
Қайтибмиз ғафлатга ботканмиз кўйи,
Хамон эхромларда-анбарнинг бўйи,
Хамсафар,кўздан ёш тўкиляптими?
Қизил денгизларга бормоқчи бўлдик,
Савдо-сотиқларни "ёрмоқчи" бўлдик,
Аллоҳнинг олдида ёлгончи бўлдик,
Хамсафар,кўздан ёш тўкиляптими?
Араблар алдапти дастурхон солиб,
Овқат-ла банд бўлдик ибодат қолиб,
Бор пулга Қуръонмас-латталар олиб,
Хамсафар,кўздан ёш тўкиляптими?
Одам Ато Хавво-ла учрашган тоғда,
Йиғи келмай кўзлар ёшланган чоғда,
Ижобат дуолар қилолмай доғда,
Хамсафар,кўздан ёш тўкиляптими?
Бормаганга-бир армон,боролганга-чи?
Харамайн айланиб толмаганга-чи?
Юкка Зам-Зам тўлдириб олмаганга-чи?
Хамсафар,кўздан ёш тўкиляптими?
Дуо денг:"Я Роббий,тез кунда қайтгум!
Харамайнда Сенга дардларим айтгум!
Қайтсам хам хатолар тузатиб қайтгум!"
Хамсафар,кўздан ёш тўкиляптими?..
(Қобилжон Исхоқов)