23/07/2024
"Savdogar Sahobalar yohud Saodat asrida tijorat"
Бандаларининг ризқига кафил бўлган, уларга ҳар лаҳза неъматларини ёғдириб турувчи Раззоқу Карим Аллоҳга чексиз ҳамду санолар бўлсин!
Билмаганларимизни ўргатган, Аллоҳга қандай ибодат қилишимизни кўрсатиб берган йўлбошчимиз, беназир раҳбаримиз, бизга намуна ва ўрнак бўлган Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавоту саломларимиз бўлсин!
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам тарбиялаган, нубувват маёғида Қуръоннинг ҳаётбахш оятлари билан қиёмга келган, шу жиҳатлари билан ўзи Аллоҳдан рози бўлиб, Аллоҳ азза ва жалла ҳам улардан рози бўлган, исмларини билиб - билмаганимиз, рисолат бўстонининг гуллари бўлмиш барча асҳоби киромга саломлар бўлсин!
Саҳобаи киромларни ўзига намуна қилиб олган, энг катта ғам - ташвиши, мақсад ва орзулари ўша беназир инсонлар сингари динга амал қилиш ва амал қилдириш бўлган, шу улуғ ишга бел боғлаган барча мўмину мўминаларга саломлар бўлсин!
Тижорат ҳаётида пул топиш, бошқа ҳамкасблар билан рақаботбардошлик ва шунча нарсага қарамай, қалбни соғ - саломат муҳофаза қилиш, асраб - авайлаш осон эмас. Бир тижоратчи буни амалга ошириши учун қуйидаги қоидаларга қаттиқ аҳамият бериши лозим:
— Мустаҳкам ва тўғри ақидага эга бўлиш;
— Тижорат (савдо) фиқҳини теран ўрганиш;
— Садоқатли ва солиҳ дўстлар орттириш;
— Тижоратга Аллоҳни шерик қилиб олиш;
— Энг олий ҳақиқат бўлмиш ўлимни доим ёдда сақлаш
Булар мусулмон тижоратчининг доим ёдида, хаёлида ва қалбида бўлиши керак бўлган қоидалардир.
Аввало, мустаҳкам ва тўғри ақидага эга бўлиш лозим. Ақида ҳар нарсанинг пойдеворини ташкил қилгани боис, бу биринчи ўринга қўйилади.
Муаллиф: Муҳаммад Амин Йилдирим
Bestbooks.uzda sotuvda
Koreya boylab tekpe mavjud
Malumot uchun 01084370028